Қозоғистон президенти ва
Озарбайжон ташқи ишлар вазири йирик стратегик лойиҳаларни
амалга ошириш масаласини муҳокама қилди. Астанага расмий ташриф билан келган Жейхун Байрамовни
кутиб олиш маросимида Қосим-Жўмарт Тўқаев бу учрашув икки давлатнинг кўпқиррали алоқаларини келгусида
ҳам мустаҳкамлаш учун муҳимлигини таъкидлади. Умуман, Давлатимиз раҳбари
ҳамда ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Каспий денгизи туби бўйлаб оптик
толали алоқа ва чуқур сув ости электр кабели ётқизиш билан боғлиқ масалаларга
тўхталиб ўтди. Шунингдек, томонлар савдо, инвестиция, рақамлаштириш, транзит-транспорт сингари
соҳаларда келгуси ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди. Президент айтганидек, Қозоғистон
Озарбайжонни ишончли стратегик ҳамкор ва иттифоқчи деб билади. Ўз навбатида, Жейхун Байрамов анъанавий илиқ
қабул учун миннатдорчилик билдирди ва икки тарафлама муносабатларнинг жадал
ривожини таъкидлаб ўтди.
Шу билан бирга, Озарбайжон ТИВ раҳбари Президент Илҳом Алиев ва республика халқи
номидан Қозоғистон
томонига
ўтган
йилнинг декабрь ойида Ақтау яқинида рўй берган самолёт ҳалокати чоғида
тезкорлик билан кўмак кўрсатгани учун алоҳида миннатдорлик изҳор этди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

