Қозоғистон халқига Мактуб: хорижий дипломатлар фикри

Қозоғистон халқига Мактуб: хорижий дипломатлар фикри

Мамлакатимиздаги хорижий дипломатик миссиялар вакиллари Қозоғистоннинг транзит салоҳиятини кенгайтириш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш ниятини маъқуллайди. Дипломатлар таъкидлашича, Қосим-Жўмарт Тўқаев Мактубидаги республика ижтимоий-иқтисодий сиёсатини модернизациялаш чора-тадбирлари жуда муҳим.

Кестутис Янкаускас, Европа иттифоқининг Қозоғистон республикасидаги элчиси:

- Европа Иттифоқи  Қозоғистондаги энг йирик инвесторлардан бири. Биз бу йўналишда ишлашни давом эттириш ниятидамиз. Ҳар қандай бизнес учун инвестицияларга шароит яратилиши, уларни ҳимоя қилувчи қонунлар шаффофлиги жуда муҳим. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасида тақчил хомашё материаллари етказиб бериш бўйича музокара давом этяпти.

Жеймс Панетта, Конгрессмен, АҚШ:

- Қозоғистон таклиф эта оладиган асосий йўналишлардан бири – кадрлар салоҳияти. Ислоҳотлар ўқитувчилар, таълим, соғлиқни сақлаш, давлат-хусусий бизнес ҳамкорлигига таъсир кўрсатади.

Рубем Корреа Барбоза, Бразилиянинг Қозоғистон Республикасидаги элчиси:

- Сайловлар ўтказилиши тўғрисидаги баёнотни кутмагандим. Жуда дадил қарор. Менимча, унинг ижобий натижаларини кўрамиз. Барча ислоҳотларни рўёбга чиқариш учун вақт керак. Қозоғистон Президенти ўтган саҳифаларни ёпиш ва келажакка назар ташлаш кераклигини аниқ кўрсатиб берди.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.