Қозоғистонда хорижий валютада кредит олиш камайди

Қозоғистонда хорижий валютада кредит олиш камайди

Қозоғистонликлар хорижий валютада кредит олмаяпти. Йилнинг беш ойи давомида олинган маълумотлар шу фикрни тасдиқлайди. Рэнкинг.кз портали берган маълумотга кўра, ушбу даврда берилган банк кредитларининг умумий ҳажми 19,5 триллион тенгени ташкил қилди. Шундан фақат 8,3 фоизи ёки 1 триллион 600 миллиард тенге хорижий валютада. Умуман олганда, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга кам. Жисмоний шахсларга долларда берилган қарз ҳажми икки мартадан кўпроққа озайди ва 14 миллиард 600 миллион тенгени ташкил қилди. Минтақаларга келсак, валютада олинган кредитнинг 73 фоизи Алматига тўғри келади. Учликда Шарқий Қозоғистон ва Чимкент шаҳри ҳам бор. Бироқ уларнинг ҳар учаласидаги АҚШ долларида кўрсатилган қарз ҳажми бир неча марта камайган.  Хорижий валютадаги қарзлар тобора қисқариб боряпти, бу кўрсаткич йигирма йил аввалгидан ҳам оз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.