Қозоғистонда
ижтимоий ва иқтисодий лойиҳаларни саралаш мезонларини
белгилаш қоидалари тасдиқланиши
режалаштирилган. Ҳужжат шу кунларда очиқ муҳокамага қўйилди. Миллий иқтисодиёт
вазирлиги берган маълумотга кўра, Молиялаштириш махсус давлат жамғармаси орқали
амалга оширилади. Эслатамиз, Қозоғистондан ноқонуний олиб чиқилган ва қайтариб
келтирилган активлар айнан шу ташкилотда жамланади. Лойиҳада ижтимоий ва иқтисодий проектлар сифатида нималар кўзда тутилиши аниқ кўрсатилган. Ҳужжат сентябрь
ойида тасдиқланиши режалаштирилган.
АЛИШЕР ШАЯХМЕТОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ИНВЕСТИЦИЯВИЙ СИЁСАТ ДЕПАРТАМЕНТИ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:
- Асосий эътибор
соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги ижтимоий лойиҳаларга қаратилади. Лойиҳаларни
саралашда Қозоғистон Республикаси стратегик ҳужжатларига мослиги, жамоатчилик
ёки оммавий ахборот воситалари томонидан ташаббус кўрсатилиши асосий талаблар
сифатида кўрилади. Лойиҳалар маълум андазаларга асосланиши, таълим жамғармаси инфратузилмаси
томонидан молиялаштирилмаган бўлиши зарур.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.