Қозоғистон Алматида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон
учун Барқарор тараққиёт марказлари минтақавий марказини бунёд этишда АҚШ
ёрдамига таяниш ниятида. Минтақа давлатлари
ва Америка
Қўшма Штатлари давлат
раҳбарлари саммитида шундай баёнот берилди. Нью-Йоркка амалий ташрифи
доирасида ушбу анжуманда қатнашган Қосим-Жўмарт Тўқаев Жозеф Байдендан кейин сўзга чиқди. Форум кун
тартибига С5+1 ҳамкорлиги доирасида Марказий Осиё давлатлари суверенитети,
барқарорлиги ва фаровонлигини янада ошириш масаласи киритилган. Давлат
раҳбарлари стратегик
ҳамкорлик, сиёсий
мулоқот, савдо-иқтисодий, инвестициявий
ва гуманитар
ҳамкорлик, шунингдек,
Евроосиёда тинчлик-барқарорликни сақлаб қолиш масалаларини муҳокама қилди. Томонлар Америка компаниялари билан биргаликда жаҳон
иқтисодиёти учун ўта муҳим фойдали қазилма бойликлар конларини очиш, тикланувчи энергия манбалари яратиш, қайта ишлаш саноатида ҳамкорлик қилиш масалаларини синчиклаб кўриб
чиқди. Давлат
раҳбарлари хавфсизликни таъминлаш, терроризм, ноқонуний миграция ва наркотрафик
масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.