Бош вазир Астанадаги саноат лойиҳаларини текширди

Бош вазир Астанадаги саноат лойиҳаларини текширди

Астанада 2025 йилда саноат ишлаб чиқариши ҳажми 3,4 триллион тенгедан ошди. Унинг асосий қисми 1-саноат парки ҳудудида жамланган. Бу ҳудудда 333 миллиард тенге қийматга эга 137 та лойиҳа ишлаб турибди. Бош вазир пойтахтда саноат ривожланиши жараёнини кўздан кечирди. Ўлжас Бектенов шу жумладан ўт ўчириш ва махсус техника жиҳозлари заводига борди. Корхона 2025 йил январида ишга туширилган


Баубек Қазбаев, корхонанинг тижорат бўлими директори:


- Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 400 та махсус автотранспорт компонентлари чиқаришга мўлжалланган. Корхона давлат ва тижорат ташкилотларига махсус ҳамда коммунал техника етказиб беришни амалга оширади.


Бош вазир табиий газ билан ишлайдиган ТЭЦ-3 иши билан ҳам танишди. Иссиқлик-электр маркази соатига 440 Гкал қувват беради. Унинг 2-босқичида 500 МВт электр энергияси чиқарадиган буғ-газ иншооти қурилиши режалаштирилган. Иссиқлик-электр маркази туфайли тобора кенгайиб, ривожланиб бораётган шаҳарнинг энергияга бўлган эҳтиёжи тўла қопланади.


Абдумалик Сарманов таржимаси