Қозоғистон – Сингапур бизнес-форум доирасида Қозоғистон Президенти Сингапурнинг йирик бизнеси доиралари вакиллари билан учрашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Сингапурнинг энг йирик инвестициявий компанияси - «Temasek»ни қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришда иштирок этишга чақирди. Холдинг Бош директори Дилхан Пиллэй транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини юқори баҳолади. Қўшма инвестициявий жамғарма тузиш, рақамлаштириш, электрон тижорат ва тикланувчи энергетика соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Энг йирик нефть-химия маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилот - Indorama корпорацияси Жамбил вилоятида тўла циклли фосфор ўғитлар ишлаб чиқаришини ташкил этишга қизиқиш билдирди. Компания етакчиларидан бири бўлган Амит Лохиа Қозоғистон Президентига таклифларини билдирди. Осиёнинг етакчи кимёвий холдинги ўтган йили янги конларни ишга тушириш орқали Қозоғистонда химия саноатини ривожлантиришни мўлжаллаган ташкилотини "Астана" халқаро молиявий марказида рўйхатдан ўтказди.
Ренат Бектуров, "Астана" халқаро молиявий маркази бошқарувчиси:
– Компания раҳбарлари Президентга фосфат ўғитлар ишлаб чиқариш таклифини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди. Бу масалани биз ҳам ўрганамиз. Катта салоҳият бор, деб ўйлайман.
Шу билан бирга, СовИко Group қатор аэропортлар бошқарувини қўлга олиш, Қозоғистондаги логистика омборларига инвестиция киритиш ниятини билдирди. Бизнес-форум доирасида Алмати вилоятида рўёбга чиқариладиган Alatau City лойиҳасини рўёбга чиқариш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ҳокимлик Caspian Group ва Сурбана Журон компанияси билан бирга G4 City шаҳарни ривожлантиришнинг бош режаси концепцияси ишлаб чиқди.
Марат Султанғазиев, Алмати вилояти ҳокими:
– Янги Алатау шаҳри тақдимоти ўтказтилди. Биз амалга оширилган ишлар ҳақида гаприрдик. Концепция тузилди, харитаси тайёрланди. Ўтган ҳафта Бош режа тасдиқланди. Бу эса хорижий инвесторларда қизиқишни кучайтирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.