Иқтисодий рақобатбардошлик синаладиган давр келди

Иқтисодий рақобатбардошлик синаладиган давр келди

Жаҳон банки берган прогнозга кўра, 2023 йилда Европа ва Марказий Осиё минтақаларидаги ривожланаётган давлатлар иқтисодиётида катта ўсиш кузатилмайди. Халқаро молиявий ташкилот ҳисобига кўра, бу кўрсаткич атиги 0,3 фоизга етади. Келгуси йилда ҳам иқтисодий аҳвол беқарор бўлиши эҳтимоли тилга олинди. Чунки минтақаларда энергетика бозоридаги қимматчилик ўз таъсирини кўрсатяпти. Айни вақтда, жорий йилда 0,2 фоизга камайган саноат ишлаб чиқариши келгуси йилда янада оғир аҳволда қолиши эҳтимоли юксак. Бунга ҳам қатор мамлакатлар томонидан иқтисодиётни рағбатлантириш дастурлари жорий этилиши туфайли эришилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси