Йил бошидан буён
Қуриқ порти орқали 1,5 миллион тонна юк ташилган. Бу эса 2022 йилнинг шу
даврига нисбатан 15 фоизга кўп. «Қозоғистон темирйўллари» компанияси берган
маълумотга кўра, денгиз порти орқали мамлакатдан нефть ва нефть маҳсулотлари,
металлар, ўғит, кимёвий маҳсулотлар жўнатилган. Шу билан бирга, Хитой, Марказий
Осиё республикаларидан Озарбайжон, Грузия, Туркия, Шарқий Европага, шунингдек,
қарама-қарши йўналишда юк транзити амалга ошириляпти. Эслатамиз, айни вақтда порт
акваториясини чуқурлатиш мўлжалланган. Бу эса ташиладиган юк ҳажмини ошириш
имконини беради. Шунингдек, порт янги йўналишлар очиш, экспорт салоҳиятини
кенгайтириш ва транспорт хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун Қозоғистон паромларини
харид қилиш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси.