Икки кун давомида 34 давлатдан келган 40 дан зиёд нотиқлар, шунингдек, Қозоғистон минтақаларидан келган делегатлар кўнгиллилар ҳаракатининг ўзига хосликларини муҳокама қилди. Жами 11 та сессия режалаштирилган, улар ижтимоий ва инклюзив, таълим ва инновация соҳаларини ўз ичига олади. Иштирокчилар экологик муаммолар ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқаришда волонтёрларнинг қўшган ҳиссаси тўғрисида ҳам гапиришади. Таъкидлаш лозимки, форум доирасида Қозоғистон волонтёрлик ҳаракати тажрибаси тақдимоти ўтказилади. Барча истовчилар учун мастер-класслар, питчинг ва бошқа тадбирлар ташкил қилинади.
Ширин Абидова, волонтёрлар ҳамжамияти раҳбари /Ўзбекистон/
- Бугунги форум Қозоғистон мавжудлик ва имкониятлар доирасида волонтёрларга ёрдам бераётганини кўрсатди. Қозоғистон Марказий Осиёда ўз нуфузига эга. Кучли кўрсаткичларга эришган. Яна бир муҳим жиҳат, Қозоғистон раҳбарияти мамлакатда кўнгиллилар ҳаракатини меҳр билан илгари суришда давом этяпти. Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳамда улар ўртасида бизларни бирлаштирувчи юрак тасвири. Тилларимиз, анъаналаримиз, менталитетимиз, манфаатларимиз ва ҳатто муаммоларимиз ҳам ўхшаш. Биз ҳаётдан келиб чиқиб, волонтёрликни илгари сурганимиз жуда муҳим. Бир томонда эркин кўнгиллилар, иккинчи томонда – тизимдагилар, мамлакатларимиз раҳбарлари эса волонтёрлик орқали бирлашади.
Абдумалик Сарманов таржимаси