МамлакатМаориф вазирлиги мактаблар учун ўқув йилини узайтиришни режалаштирди. Мутахассислар таъкидлаганидек, бу ўзгариш ёзги таътилга таъсир кўрсатмайди. Чунки фақат тўртинчи чоракка 5 кунлик дарс қўшилади. Энди таълим даргоҳлари аввалгидек 25 май куни эмас, 31 май куни ўқув йилини тугатади. Ўқувчилар ҳар вақтдагидек уч ой ёз таътилда бўлади. Ёзги таътил кунлари 1 июндан 1 сентябргача давом этади.
Женис Ермуханов, мухбир:
- Эслатамиз, аввалроқ мутахассислар ўқув йилини июнь ойи охиригача чўзиш, янги ўқув йилини эса 20 августдан бошлашни таклиф қилганди. Экспертлар фикрича, Қозоғистонда ўқувчилар ҳар йили130 кун дам олади. Бу - дунё бўйича энг юқори кўрсаткич. Кўп давлатларда таътил 100 кундан ошмайди.
Ўқув йилининг узайиши билим сифати ошишига хизмат қилиши мумкин. янги кунлар қўшилиши кундалик юкламани бирмунча пасайтиради. Ўқувчилар мавзуларни чуқур ўрганиши, ўқитувчи қўшимча билим олиши учун имкон туғилади. Мутахассислармақсади шундан иборат.
Шўлпан Қаринова, Қозоғистон Республикаси маориф вазири ўринбосари:
- Фанларнинг қайси бирини олсак ҳам, қийин мавзулар бор. Ана шу мураккаб мавзуларни ўрганиш учун қўшимча вақт ажратиш муҳим. Такроран ўтиш имкони туғилади. Янада пишиқроқ ўзлаштириш мумкин. Шунинг учун ўзгаришлар соҳага ижобий хизмат кўрсатишини алоҳида таъкидлаш лозим.
Ўқувчилар ва ўқитувчиларда бу борада тажриба мавжуд. Пандемия йиллари ўтишга улгурмаган дарсларни етказиб олиш учун билим даргоҳлари қошида ёзги мактаблар ишлагани сир эмас. Ўқувчилар яна икки ҳафтача қўшимча дарс олган.
Сирим Бўтаханули, Нур-Султон шаҳридаги 2-мактаб- гимназия директори:
- Умумий тадқиқот ўқувчилар аввалги ўқув йилида ўрганганларини унутмаганини кўрсатди. Шу сабабли, таълим кунлари бироз кўпайиши, кейинги йил учун яхши пойдевор бўлиши мумкин. Қийинчилик туғдирмайди. Ўқувчи учун психологик, физиологик жиҳатдан ҳам ортиқча юклама тушмайди. Буларнинг ҳаммасини биз икки йиллик амалиётда синовдан ўтказиб улгурдик.
Таклиф жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилиняпти. Вазирлик вакиллари таъкидлашича, бирорта шикоят тушгани йўқ. Янги ҳужжат келгуси ой бошидан қонуний кучга киради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.