Бугунги Дубай — келажак шаҳри, дунё тан олган кўнгил очар тадбирлар пойтахти. Ундаги турли дам олиш жойлари — парклар, пляжлар, осмонўпар бинолар қаторида шаҳа марказида Дубай Опера театри жойлашган. Унинг саҳнасида жаҳон юлдузлари санъатини намойиш қилади, энг нозикдидли томошабинлардан бўлган туристлар эса санъат дунёсиан баҳраманд бўлиш учун бу даргоҳ қошида навбатга туради.
Жаҳоннинг беназир футуристик театрида бу сафар «Астана Опера»даги Қозоғистон артистлари ўз санъатини намойиш этяпти.Мазкур шаҳарга улар илк марта гастролга келишди. Дастурни Генделнинг машҳур «Мессия» ораторияси очиб берди. У театрнинг симфоник оркестри Dubai Festival Ghorus ижодий жамоаси ижросида тақдим этилди. Ажойиб концертга маэстро Роб Жонстон дирижёрлик қилди.
Роб Жонстон, дирижёр:
- Мусиқанинг ўз тили бор, шунинг учун сизнинг қайси давлатдан келганингизнинг фарқи йўқ. Энг муҳими – унинг умумий тили, бу оҳанглар бизни бирлаштиради. Қозоғистон оркестри, Дубай хори билан ишлаш, Буюк Британиядан келган камина учун ҳамкорликнинг ажойиб намунаси. Келажакда бундай коллаборациялар янада кўп бўлишига, дунёнинг турли қисмларидан бўлган артистлар, оркестрлар, дирижёрлар бирлашган ҳолда юқори сифатли мусиқа яратишига умид қиламан.
Қозоғистон мусиқачилари фикрича, Дубай Опера саҳнасига чиқиш улкан масъулият ва труппа аъзолари учун шодиёна кун.
Асет Нельдибаев, «Астана Опера» театрининг фаготлар гуруҳи концертмейстери:
- Кўплар жамланган шундай ажойиб лойиҳа. Бу дастурни атиги 2 кунда тўплай олдик, икки кунлик репетициялар самара берди. Биз ижодий ўсаётганимизни ҳис қиляпмиз. Бошқа одамлар, бошқа маданият билан танишяпмиз, бу ҳам биз учун жуда муҳим. Ҳар томонлама ривожланяпмиз. Катта труппамиз шу ерда. Биз «Шчелкунчик» балетини ҳам келтирдик.
«Астана Опера» Чайковскийнинг машҳур балетини дубайлик томошабинга 15, 16 ва 17 декабрда тақдим этади. Бу кунларда симфоник оркестрга Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб Абзал Мухитдин ва италиялик маэстро Жузеппе Акуавива раҳбарлик қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.