Фермерларга давлат ёрдами берилади

Фермерларга давлат ёрдами берилади

Уларга ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва модернизациялаш учун имтиёзли қарзлар тақдим этилади. Қишлоқ хўжалик вазирлиги тасдиқлаган 14 лойиҳани рўёбга чиқариш учун 37 миллиард тенге ажратилади. Қарағанди вилоятида минтақавий ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси молиялаштирилади. Икки парранда фабрикаси модернизацияланади, картошка омбори қурилади ва 11 сут-товар фермаси ишга тушади.

Сирим Бошпанов, Қарағанди вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари ўринбосари:

- Маблағ инвесторларга ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси орқали 4 фоиз устама билан 8 йил муддатга берилади. Икки йиллик йўлак кўзда тутилган. Олинган мол ва ускуна гаровга қўйилади.

Ернар Кульпеисов, Қарағанди вилояти тадбиркорлар палатаси директори:

- Бизнесда ғоялар кўп, лекин гаровга қўядиган мулк кам. Улар кредитлашда, грантлар учун кураша олмайди. “Бизнес йўл харитаси бўйича миллий лойиҳа танловига қатнашолмайди. Шунинг учун маҳаллий ҳокимлик ўз маблағи ҳисобидан бундай лойиҳаларга имкон қадар ёрдам беряпти. Келажакда ёрдам ҳажми ортиши режалаштириляпти.

Қишлоқ хўжалик вазирлиги берган маълумотга кўра, 2026 йилгача Қарағанди вилояти агросаноат мажмуаси 141 миллиард тенге ҳажмда 72 инвестициявий лойиҳани рўёбга чиқаради.

Абдумалик Сарманов таржимаси