Абай Қўнонбойули, Қурманғази, Жамбил Жабаев ва Нурғиса Тилендиевга тегишли бўлган чолғу асбобларининг аниқ нусхалари Туркияда намойиш қилинди. Алмати музейлар бирлашмаси уларни «Дала дауси» халқаро кўргазмаси учун атайин олиб келди. Экспозицияда мамлакат жамғармаларида, Ихлас номли халқ мусиқиқй асбоблари музейида сақланаётган бошқа қимматли экспонатларни кўриш мумкин. Таъкидлаш лозимки, мазкур тадбир Қозоғистон Мустақиллиги куни ва икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланди.
ЛАЗЗАТ САҒИНДИҚОВА, АЛМАТИ ШАҲРИ МУЗЕЙЛАРИ БИРЛАШМАСИ ДИРЕКТОРИ:
- Кўргазмадан асосий мақсад – турк халқлари мусиқа маданиятини оммалаштириш ва улар билан таништиришдан иборат. Туркия жамоатчилиги биз Истамбулда ташкил қилаётган тадбирларга қизиқмоқда. Миллий чолғу асбоблари - беназир.
АСУМАН АЙДЎҒМУШ, ИСТАМБУЛ ШАҲРИДАГИ БАҚИРКЎЙ ТУМАН ТЕАТРИ ДЕПАРТАМЕНТИ ДИРЕКТОРИ:
- Кўргазма муваффақиятли ўтди. Маданиятимиз, тарихимиз ягона. Шундай анжуман ташкил этилганидан мамнунман. Миллий чолғу асбобларимиз ўхшашлигига эътибор бердим. Бу ҳам бирлигимизни кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси