Олтин ўрда ўйини қоидалари ишлаб чиқилди

Қозоғистон тарихини ўйин воситасида ўрганиш мумкин. Мамлакатнинг ўз ишланмаси Олтин ўрда деб аталади. Ушбу ўйинни яратишда 14-асрнинг иккинчи ярмида юз берган воқеалар асос қилиб олинди. Улар имо-ишора берувчи карточкалар шаклида тақдим қилинган. Фишкалардан фойдаланилади. Ўйинда ўша даврлардаги ҳақиқий тангаларнинг кўчирма нусхалари ишлатилади. Ўйинчи эса Жўжи авлодларидан бирортасини ёки уруғлардан бири танлаши мумкин. 

Жақсилиқ Сабитов, тарихчи, Жўжи улусини ўрганиш халқаро институти директори:

– Бу ўйинда Олтин ўрданинг 1359–1381 йиллардаги даври қамраб олинган. Бошланиб кетган фуқаролар урушида атиги 23 йилда 25 та хон ҳалок бўлган ва тахтга Тўхтамишхон келган. У Олтин ўрдани қайта тиклаган. Жуда қизиқарли сеттинг шаклланган. Бир томондан, ўйин орқали ҳаддан зиёд беқарор, кўплаб хонлар алмашган даврдаги Олтин ўрда тарихини ўрганасиз. Иккинчи томондан, бу курашда Олтин ўрданинг қайси уруғлари қатнашганини билиб оласиз.

Альберт Асилгужин, рассом, график дизайнер: 

– Олдинига интернетга кириб, керак нарсаларни ахтардим. У даврга оид тўлақонли харита йўқ экан.  Ғарбий қисм, Сибирь хонлиги ва бошқаларнинг кўринишларини топдим. Сўнгра 20-30 йилларга тегишли бор материалларни бир ерга тўпладим. Бирлаштирдим ва асосий харитани яратдим. Кейин уларни қават-қават қилиб ишлатдим. Тўлақонли харита пайдо бўлди.

Янги ўйин асосчиларининг таъкидлашича, у ҳам тарихий маълумот берали, ҳам кўнгил очишга ёрдамлашади. Турли авлод вакиллари учун қизиқарли. Таълим жараёнини геймлаштириш учун уни мактабларга таклиф этишмоқчи. Келгуси бир неча ой ичида унинг якуний нусхаси, харитаси ва фишкалари тайёрланиши кутиляпти. Одатдаги шаклидан ташқари унинг премиум нусхаси ҳам бўлади. Келгуси йилдан ўйин қозоғистонликларга тақдим этилади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.