Қозоғистонда биринчи мактаб палеонтология музейи очилди. Коллекцияда мингдан зиёд экспонат тўпланган. Унга ташриф буюрганлар бир неча турдаги аммонитлар, моллюскалар, тош қотган лилияларни, акула тишларини ушлаб кўриши мумкин. Манғистау вилояти тарихини ҳикоя қилувчи бу экспонатларни тўққизинчи синф ўқувчиси Мария Жунелбекова ота-онаси билан бирга тўплаган.
- Палеоген акулалар, палеоген балиқлар умуртқаси ва сузгичлари. Қайси турга оидлигини билмаймиз. Мутахассислар аниқ айта олмади. Қандай жониворлиги, ёши номаълум.
- Бу ерда отодус акуласининг 2 та тиши бор. Аслида суратдагидек бўлган, лекин кислород ва қуёш уни ўзгартириб юборган.
Келгуси баҳорда Мария ўқувчилар учун туманлар бўйлаб палеонтологик турлар ташкил этмоқчи. Қиз уларга кўрсата оладиган нарса кўп. Шу жумладан, саёҳатчи ихтиозавр ва палеотошбақа скелетларини топган. Уларни мутахассислар чиқариб олиш ниятида. Ўқувчи илмий раҳбари билан бирга ўқув қўлланмаси ёзишни режалаштирган. География дарсларида, палеонтологияни ўрганишда ундан фойдаланса бўлади.
Султанбек Қудайберген, Абиш Кекилбайули номли манғистау вилоят тарих-ўлкашунослик музейи директори:
- Миллион йиллар аввал Манғистау вилояти ўрнида Тетис океани бўлган. Унда қадимий сув рептилиялари, акулалар, ҳатто китлар яшаган. Шу жумладан, Мария аниқлаган топилмалар бу фикрларни тасдиқлайди. Биз у билан алоқадамиз. Методик ва амалий ёрдам кўрсатамиз. Мактабда музей бурчаги очилганидан мамнунмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси