Қозоғистон аҳли кўчмас мулк олди-соттисини расмийлаштириш учун нотариусга мурожаат этиши шарт эмас. Улар учун махсус онлайн-майдонча ишлаб турибди. Вазирлар маҳкамаси йиғилишида маълум қилишларича, онлайн-сервис Blockchain технологиялари ва биометрик идентификациядан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. Ҳар бир объект бўйича барча ҳаракатлар ва видеоматериаллар «электрон ҳукумат»да сақланади. Бир неча кунни оладиган жараён эса 1 соатгача қисқаради. Умуман олганда, бугунги кунда мамлакатдаги давлат хизматларининг 93 фоизи электрон шаклда амалга ошириляпти. Кўрилган чора-тадбирлар туфайли, Қозоғистон БМТнинг рейтингида онлайн хизматлар бўйича 8-ўринга чиқди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.