Қозоғистонда
агросаноат мажмуасини ривожлантириш ва сув захираларини бошқаришга доир Исроил
тажрибасини ўрганиш мўлжалланмоқда. Мамлакат Бош вазири ҳамда
«Исроил-Қозоғистон» савдо-саноат палатаси раиси янги методларни қўллаш
истиқболларини муҳокама қилди. Учрашувда Алихан Смаилов таъкилагани каби, мамлакатимиз
сувни тежаш, замонавий томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш, аграр
фанларни ривожлантириш, шунингдек, чорвачиликда, сут маҳсулотлари тайёрлаш ва
паррандачалик йўналишларида замонавий ёндашувлардан фойдаланишда ҳамкорликни
кенгайтиришга тайёр. Ўз навбатида, Михаэль Роэ Қозоғистонда ички бозор
эҳтиёжини тўлиқ қоплаш учун салоҳият мавжудлигини, юртимиз глобал озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлашга улкан ҳисса қўша олиши мумкинлигини айтиб ўтди. Учрашув
якунига кўра, яқин вақт ичида юқорида келтирилган барча масалаларда тажриба
алмашиш ва биргаликда иш олиб борилишини ташкил этишга келишиб олинди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.