ОТБ гендер облигацияларининг иккинчи қисмиини чиқарди

ОТБ гендер облигацияларининг иккинчи қисмиини чиқарди

Осиё Тараққиёт Банки Қозоғистонда гендер облигацияларининг иккинчи пакетини тарқатди. Молиявий ташкилот шу мақсадда 14 миллиард тенге ёки 32 миллион долларга яқин маблағ ажратган. Эслатамиз, гендер облигациялари – фақат аёллар имкониятини кенгайтиришни қўллаб-қувватловчи лойиҳаларни молиялаштирадиган барқарор даромадли қимматли қоғозлардир. Маблағлар «Уй-жойни молиялаштиришда гендер тенглиги» лойиҳаси доирасида ишлатилади. Бу Ўтбаси Банк кредит опреацияларини кенгайтиради ва ўз навбатида, мамлакат хотин-қизларини қулай ипотека билан таъминлайди. Бу биринчи ўринда республика вилоятларида яшаётган нозик жинс вакилаларига тегишли.

Жонатан Гросвенор, ОТБ ғазначи ўринбосари:

- Мазкур дастурдан мақсад - критерийларга мос келувчи 3 мингдан зиёд хотин-қизни қамраб олиш, уларга узоқ муддатли қулай ипотека учун маблағ ажратиш. Бу вилоятлардаги аёлларнинг 60 фоизи, паст даромадли хотин-қизларнинг 20 фоиздан кам бўлмаган қисми. Ўтбаси банк бир йил олдин бизга олдингидан кўпроқ маблағ ажратиш сўрови билан чиққанди, бу эса лойиҳа муваффақиятли амалга оширилаётганига умид уйғотади. Дарҳақиқат, келгусида ОТБ гендер облигацияларининг учинчи тўплами чиқарилиши мумкин, бунинг учун инвесторлар уларни сотиб олиш истагини билдириши, қарздорлар қўшимча траншни ўзлаштиришга тайёр бўлиши кифоя.

Жами бўлиб, ОТБ нафақат гендер тенглиги соҳасида, балки таълим, соғлиқни сақлаш ва сув захиралари бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ҳам 3 миллиард 200 миллион доллардан зиёд миқдордаги шундай облигацияларни тақдим этган. Жонатан Гросвенор айтишича, инвесторлар атроф-муҳит муҳофазаси ва ижтимоий таъминот соҳасидаги муаммолар ечими учун кўпроқ пул ажратмоқда.

Хуршида Абдуллаева таржимаси