Қозоғистон ер ости сувларини излаб топишда испан экспертлар иштирок этади. Сув захиралари ва ирригация вазири бу лойиҳани хорижликлар билан муҳокама қилди. Жорий йилда томонлар мамлакат ғарбидаги ерости сувлари харитасини тузиш ва сув захираларини аниқлаш учун аэро-электро-магнит суратга олиш ишларини амалга оширади. Шунингдек, бу ишлар учун Испания Ҳукумати грантларини олиш масаласи кўрилди. Экспертлар ҳозир бу ишлар устида ишлаяпти.
Нуржан Нуржигитов, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазири:
– Ўтган йили мутахассисларимиз компаниянгиз билан фаол ҳамкорлик қилди. Сизга учта лойиҳа бўйича таклифлар берилди. «Кўкжиде» ерости ҳавзаси бўйича келишиб олдик ҳисоб. Биздан бундан ташқари ҳам қатор лойиҳалар мавжуд, учрашув давомида уларни муҳокама қиламиз. Барча йўналишларда фикр алмашишга тайёрмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

