Қозоғистон Президенти ахалтеки зотли тойчоқларга ном берди

Қозоғистон Президенти ахалтеки зотли тойчоқларга ном берди

Президент Иш бошқармаси отхонасидан яхши хабар. Иккита ахалтакин тойчоқ туғилди. Уларга Давлат раҳбарининг шахсан ўзи Ақниет ва Борте деб ном берди. Президент Инстаграмдаги расмий саҳифасида зотдор тулпорларни томоша қилиш учун атайлаб келганини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев лавҳада "Бола ўсиб, бош бўлади, тойчоқ ўсиб, тулпор бўлади", мазмунини берувчи «Ер жетіліп, бас болар, тай жетіліп, ат болар» деган қозоқ халқ ҳикматини келтириб ўтди. Президент қулунларнинг кучли ва чаққон бўлиб ўсишига ишонч билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.