ЖХШТ Парламент ассамблеясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

ЖХШТ Парламент ассамблеясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Қозоғистон 2024 йилда ЖХШТга раислик қилади. Москвада бўлиб ўтган ташкилот Парламент Ассамблеясининг пленар йиғилишида мамлакатимиз вакили – Мажилис спикери республикамиз фаолиятининг муҳим жиҳатлари хусусида айтиб ўтди. Хусусан, Ерлан Қўшанов айтишича, бу - ЖХШТнинг манфаатдор давлатлар ва хавфсизлик соҳасида иш олиб борувчи халқаро тузилмалар билан ҳамкорлигини чуқурлаштириш. Бу, шу жумладан, БМТ, МДҲ ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти. ЖХШТнинг ҳарбий-илмий ва тинчликпарварлик салоҳиятини ривожлантириш учун меъёрий базани такомиллаштириш алоҳида аҳамият касб этади. Шунингдек, ноқонуний қурол ва наркотик айланмасига қарши курашишда қўшма фаолиятни кучайтириш ҳам режа қилинган. Фавқулодда вазиятлар, кибержиноятчилик оқибатларини тугатиш ва улар ҳақида огоҳлантириш борасидаги амалий шерикликка алоҳида эътибор қаратилади.  

Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси раиси:
- Минскда бўлиб ўтган Жамоавий хавфсизлик кенгашининг ноябрь сессиясида Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев мамлакатимиз раислигидаги устувор жиҳатларни келтириб ўтди. Қозоғистон ёндашувлари ташкилотдаги мавжуд узлуксизликни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган ва ЖХШТни янада изчил ривожлантиришга қаратилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.