Алихан Смаилов Эрон Президенти Иброҳим Раисий ва Биринчи вице-президент Муҳаммад Мўҳбер билан учрашади. Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, 26-27 апрелда Бош вазир ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу раҳбарлигидаги Қозоғистон Республикаси делегацияси Сиань шаҳрида бўлиб ўтадиган, «Марказий Осиё-Хитой» мулоқот форматида ўтказиладиган Ташқи ишлар вазирларининг 4-йиғилишида қатнашади.
Айбек Смадияров, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили:
- Учрашув қатнашчилари турли соҳаларда – транспорт-логистика инфратузилмаларини мустаҳкамлаш, Марказий Осиё давлатларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Хитойга экспорт қилиш, электрон савдони такомиллаштириш, ушбу форматдаги иштирокчи давлатлар ваколатли органлари ҳамкорлигининг янги механизмларини ишга тушириш истиқболларини муҳокама қилади.
Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Қайрат Умаровнинг АҚШга ташрифи доирасида Нью-Йоркда БМТ раҳбарияти, Вашингтонда АҚШ маъмурияти ва Давлат департаменти раҳбарлари билан учрашувлар режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси