Қозоғистон компаниялари биринчи АЭС қурилишига жалб қилинади. Лойиҳани амалга оширишга 14 миллиард
долларга яқин маблағ йўналтирилиши режа қилинган. Бу Атом энергетикаси агентлигининг дастлабки баҳоси, лойиҳа-смета ҳужжатларини шакллантириш жараёнида бу
баҳо ўзгариши мумкин, дея таъкидланди
Ҳукуматда. Режага кўра, техник-иқтисодий асос декабрга бориб,
тайёр бўлади, лойиҳа-смета ҳужжатлаштириш ишлари эса – келгуси йили. Эслатамиз,
мамлакатимиз Президенти Қозоғистон равнақ топган ядро энергетикаси давлатига
айланиши лозимлигини бир неча марта таъкидлаган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

