Қозоғистоннинг йирик мегаполиси - Чимкент асосий капиталга киритилган инвестициялар бўйича пешқадамлар қаторига чиқди. Жорий йилнинг тўққиз ойи натижаларига кўра, бу ерда асосий капиталга киритилган маблағ ҳажми 328 миллиард тенгени ташкил қилади. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга кўп. Энержипром портали берган маълумотга кўра, сармоя асосан бино-иншоотлар қурилиши ва капитал таъмирига йўлланган. Бу сегмент 81 фоиздан зиёд қисмни ташкил этади. Минтақада қурилиш жадал ривожланмоқда. Жорий йилда ҳам кўрсаткичлар чакки эмас, 40 фоиз ўсиш бор. Соҳа иш билан таъминлашда илғор бешликдан ўрин олган, унда жами 25 мингдан кўпроқ одам ишлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси