Қозоғистонда бутун
Ай-Ти соҳаси экспортидан келаётган даромад,
2023 йил якунларига кўра, ярим миллиард
долларга етиши мумкин. Астана Хаб раҳбари айтиб ўтганидек, хусусан, йирик хориж
компаниялари билан қўшма корхоналар очилиши шунга хизмат қилган. Мисол учун,
бугунги кунда халқаро технопарк базасида улар сони уч юздан зиёд. Бу эса унда
рўйхатдан ўтган резидентлар сонининг деярли чорак қисмига тенг. Мағжан Мадиев
маълум қилишича, уларнинг Ай-Ти маҳсулотларини қўллаб-қувватлаш ва миқёсини
кенгайтириш, хориж бозорларига олиб чиқиш учун барча шароитлар яратилган.
Мағжан Мадиев,
Astana Hub бош директори:
- Мамлакатнинг барча минтақаларидаги таълимий дастурлар, истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек,
стартаплар акселерацияси дастурлари. Мисол учун, биз Марказий Осиё ва Монголия,
Озарбайжон, Грузия ҳудудида Google For Startaps ҳамкори саналамиз, бугунги
кунда акселерация дастури учун бизга шу давлатлардан стартаплар тақдим этилади.
Қолаверса, биз уларни фақат ривожлантириб қолмасдан, Қозоғистонда, Астанада акселерация
қиламиз, уларга дунёвий ай-Ти бизнес маркази - Кремний водийсига бориш, 6 ойлик
дастурда қатнашиш имконини берамиз, у ерда биз Марказий Осиёнинг ўз Ай-Ти хаби
очилишига кўмаклашдик.
Дарвоқе, ўтган йили
мамлакатда соҳа экспорти бир йўла 5 мартага ошган ва уч юз миллион доллардан зиёдни ташкил этган. Бунда
сотувнинг тенг ярми Астана Хаб Ай-Ти маҳсулотлари улушига тўғри келган. 2023
йилнинг биринчи яримйиллигида технопарк
аъзолари даромади 161 миллиард тенгедан
ошиқ бўлди, жалб қилинган инвестициялар ҳажми эса 31 миллиард тенгега етди. Мағжан
Мадиев Президент кўзда тутган вазифларни амалга оширишда Астана Хабнинг
истиқболли йўналишлари ҳақида сўзлаб берди.
Мағжан Мадиев,
Astana Hub бош директори:
-Биринчиси
– венчур молиялаштириш ҳажмини ошириш, яъни венчур инвестиция киритишнинг янги механизмларини
яратиш. Бу ерда жамғармаларни, молиявий институтларни жалб қилиш учун иш олиб
борамиз, улар биздаги стартапларга, компанияларга кўпроқ пул киритишини
истаймиз, бу мақсадга эришишнинг омилларидан бири. Иккинчиси – инсон капиталини
кўпайтириш.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.