Қозоғистонда made in Central Asia бренди яратиш таклиф этилди

Қозоғистонда made in Central Asia бренди яратиш таклиф этилди

Қозоғистонда made in Central Asia бренди яратиш таклиф этилди. Techno Women ташкилоти раиси ва «Рақамли трансформация» ташкилоти раҳбарияти фикрича, янги савдо маркаси турли маркетплейслар орқали  хорижий бозорларга минтақада ишлаб чиқарилган турли товарларни тақдим этиш ниятида. Масалан, енгил саноат ҳунармандлари ижоди маҳсули, экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотлари, туристик таклифлар ва ҳатто рақамли технологиялар сотилиши мумкин. Глобал давлатлараро бренднинг пайдо бўлиши Марказий Осиёнинг танилишига, хорижий инвестициялар жалб этиш учун имкониятлар очилишига хизмат қилади. Бундан ташқари, янги савдо маркаси 2022 йилда минтақадаги ҳажми 8 миллиард долларга етган электрон тижоратнинг ривожланишига олиб келади. Брендни киритиш ва унинг асосида янги маркетплейслар яратиш эса товар айланмасини 2030 йилгача бу кўрсаткични 20 фоизга ошириш имконини беради. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.