Президент Беларусь етакчисини қутлади

Президент Беларусь етакчисини қутлади

Қосим-Жўмарт Тўқаев телефон орқали мулоқотда Александр Лукашенкони Беларусь Республикаси Президенти сайловида эришган ғалабаси билан табриклади. Суҳбатдошлар, шунингдек, иккитарафлама долзарб масалаларни, минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди. Эслатамиз, Беларусь марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, Александр Лукашенко сиёсий тадбирда 86 фоиздан кўпроқ овоз тўплаган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.