Салкам 9 миллиард доллар. Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институти жорий йилда мамлакатимизга киритилган хорижий сармояларнинг умумий ҳажмини ҳисоблаб чиқди. Ташкилот ходими Вячеслав Додонов айтишича, умуман олганда, республикадаги инвестициявий иқлим етарлича қулай – хорижий инвесторлар турли енгилликлар, солиқ имтиёзлари ва қонуний даражада ҳимояга умид қила олади. Соҳалар бўйича ҳисобласак, аналитиклар фикрича, хорижлик бизнесменларни ҳозир ҳам кўпроқ саноатнинг қазилма бойликлар соҳаси қизиқтирмоқда. Умуман олганда, Қозоғистон бошқа, шу жумладан, нохомашё соҳаларда ҳам рақобатбардошлигини кўрсатмоқда. Улар орасида IT, фармацевтика, транспорт ва логистика, нефть-кимё соҳалари ҳам бор. Республика бугунги кунда кўплаб йўналишларда пешқадам. Масалан, Қозоғистон МДҲдагина эмас, жаҳон бўйича ҳам жон бошига хорижий инвестициялар келиши бўйича биринчи ўринда. Асосий маблағ Нидерландия, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой ва Россиядан келган.