Қозоғистонда электрон тижорат фаол ривожланяпти, у мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ҳаракатлантирувчи кучлари қаторига
киряпти.
Шу жумладан, 2020 йилдан буён унинг ҳажми 5 мартага ортди ва ўтган йили 3,2 триллион тенгени ташкил қилди. Таъкидлаш лозимки, мамлакатдаги чакана савдода онлайн-тижоратнинг улуши 14,5 фоизни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2029 йилгача 18,5 фоизга етиши режалаштирилган. Савдо ва интеграция вазири
Арман Шаққалиевнинг маълум қилишича, соҳани ривожлантириш учун ўтган йили 2027 йилгача мўлжалланган махсус стратегик ҳужжат қабул
қилинди.
Арман Шаккалиев, Қозоғистон
Республикаси Савдо ва интеграция вазири:
- Тасдиқланган режага мувофиқ, электрон савдо бўйича қонунчиликни такомиллаштириш, барча минтақаларда электрон савдо курсларини ишга тушириш, электрон савдо билан шуғулланувчи тадбиркорларга моддий ёрдам
чоралари кўриш бўйича қатор ишлар олиб бориляпти. «Атамекен» тадбиркорлар палатаси билан биргаликда республика бўйича тадбиркорларни электрон савдога ўргатиш
марказлари ишга туширилган.
Шу билан бирга, вазирлик ЖСТ, ЕОИИ, ШҲТ, Марказий
Осиё доирасида электрон
савдо соҳасида халқаро ҳужжатлар тайёрлаш ишлари
амалга ошириляпти.
Тегишли маъруза тинглангач, Бош вазир қатор
топшириқлар берди.
У Қозоғистондаги барча савдо жараёнларини, шу жумладан, бозор ва уйлар қошидаги кичик магазинлар фаолиятини рақамлаштириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш даражасини
оширишни топширди.
Бунда, Ўлжас
Бектенов таъкидлашича, маҳсулот сифатига, интеллектуал мулкни ва фуқароларнинг шахсий маълумотларини муҳофаза қилишга эътибор
қаратиш керак.
Ўлжас Бектенов,
Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Савдонинг ривожланиши транспорт, логистика, омборчилик инфратузилмаларига боғлиқ. Вазирлик тегишли давлат органлари ва бизнес-ҳамжамият билан бирга март ойи охиригача мамлакат ичида ва халқаро даражада товар етказиб бериш занжирини шакллантириш зарур. Тегишли давлат органлари ва «Рақамли Қозоғистон» ҳамжамияти билан бирга электрон тижоратни ривожлантириш бўйича қўшимча давлат ёрдами тадбирлари ишлаб чиқилсин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

