Қозоғистон иқтисодиёти ўсишда давом этяпти

Қозоғистон иқтисодиёти ўсишда давом этяпти

Қозоғистонда ташқи савдо ҳажми учдан бир қисмга ўсган ва 98 миллиард долларни ташкил қилган. Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида январь-октябрь ойларида кузатилган асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни баён қилди. У келтирган маълумотга кўра, бу даврдаги экспорт ҳажми салкам эллик фоизга ўсган, 64 миллиард долларга етган. Вазир таъкидлашича, ташқи бозорларга қайта ишланган товарларни жўнатиш 37 ярим фоизга ортган. Ижобий савдо баланси 29 миллиард доллардан ошди.

Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси бош вазири:

- Ташқи ва ички инвестицияларни жалб этиш иқтисодий ўсишнинг асосий факторларидан бири ҳисобланади. Умуман олганда, асосий капиталга инвестиция ўсиши 6,7 фоизни ташкил қилди. Шу билан бирга, қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган соҳаларга инвестиция келиши ортиб боряпти. Кўчмас мулк, транспорт ва омборчилик, қишлоқ хўжалиги, саноатда юқори кўрсаткичларга эришилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.