Петербург халқаро форуми доирасида Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ва Эрон, Ҳиндистон билан эркин савдо ҳудудини яратиш истиқболлари муҳокама қилинди. 2020 йилда ЕОИИ ва Эрон ўртасида товар алмашинуви 18,5 фоизга ошган ва деярли 3 миллиард долларга етган. Ташкилот давлатларининг Эронга экспорти йилнинг биринчи кварталида 43,5 фоизга кўпайди. Экспертлар нисбатан истиқболли инфратузилмавий лойиҳаларга ҳам эътибор қаратди, улар орасида «Шимол-Жануб» транспорт йўлагини ривожлантириш ҳам бор.
Қайрат Келимбетов, "Астана" халқаро молиявий маркази бошқарувчиси:
- Биз муҳим боғловчи вазифа бажарамиз, турли савдо йўллари чорраҳасида жойлашганмиз. Бу Шимол-Жануб ва Ғарбу Шарқ. Яъни биз учун макроминтақа диверсификацияланиши, кўплаб йўналишлар билан боғланиши жуда муҳим. Бу Европа Иттифоқи ва Хитой ўртасида янада кўпроқ боғланишли йўналиш, бу яна «Белбоғ ва Йўл» ташаббусининг бир қисми, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ичига ҳам доир. Булар бари иқтисодиётимизга фақат хом ашё йўналишида эмас, нохомашё экспортида ҳам ўсиш имкониятини беради, бу эса бизнинг асосий стратегиямиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси