Қозоғистоннинг янгиланган Ҳукумати шакллантирилди. Вазирлар маҳкамасига 26 шахс киритилди. Эслатамиз, ўн нафар идора раҳбари тайинланди, вазирликлар сони 19 тадан 21 тагача кенгайтирилди. Бекор қилинган Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги асосида иккита: Транспорт ва Саноат вазирликлари тузилди. Маданият ва ахборот вазирлиги ташкил қилинди. Маданият ва спорт вазирлиги Туризм ва спорт вазирлиги этиб қайта тузилди. Шунингдек, Сув захиралари ва ирригация вазирлиги барпо этилди.