Германия Президенти Қозоғистонга давлат ташрифи билан келди

Германия Президенти Қозоғистонга давлат ташрифи билан келди

У республикага Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан ташриф буюрди. Музокаралар вақтида икки давлат раҳбарлари Қозоғистон – Германия стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш истиқболлари  тўғрисида фикр билдирди. Томонлар савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-логистика ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, гуманитар алоқаларни чуқурлаштиришни режалаштирган. Якунларга кўра қатор ҳужжатлар имзоланади. Сўнгра президентлар Қозоғистон – Германия бизнес-форумида қатнашади. Бундан ташқари, Франк-Вальтер Штайнмайер Қозоғистон ва Германия университетлари ректорлари форумида иштирок этади. Ташриф доирасида ГФР раҳбари Манғистау вилоятига боради, минтақанинг иқтисодий салоҳияти билан танишади. Германиянинг Федерал президенти Қозоқ-немис муҳандислик институти очилишида, шунингдек, швед-немис компаниясининг яшил водород ишлаб чиқарувчи заводида дастлабки синов бурғулаш ишларини бошлаш маросимида иштирок этиш ниятида.

Абдумалик Сарманов таржимаси