Жорий йилда Қозоғистонда Хитойнинг йирик агросаноат
компанияси кўмаги билан иккита корхона қурилиши бошланади. Булар – маккажўхорини чуқур қайта ишлаш ҳисобига глутамат натрий тайёрлайдиган завод ҳамда буғдойни қайта ишлаш мажмуаси. Лойиҳалар қиймати – тегишлича 350 ва
650 миллион доллар. Бу ҳақда Давлат
раҳбарининг мамлакат иқтисодиётига сармоя жалб қилишга доир топшириғи ижросини
кўриб чиқишга бағишланган йиғилишда маълум қилинди. Бундан ташқари, республикада умумий қиймати 12 миллиард долларга тенг бўлган 20 та стратегик лойиҳа белгиланган. Миллий рақамли инвестплатформада 1200 га яқин лойиҳа рўйхатга олинган. Инвестициявий штаб томонидан бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида катта ишлар қилинмоқда. Фаолиятининг бир йили давомида сармоядорларнинг турли
лойиҳалар бўйича 100 дан зиёд муаммо-масалалари ҳал этилди. Айтиш жоиз, 2024 йилда Қозоғистонда 1 триллион 850 миллиард тенге қийматдаги 230 та инвестлойиҳа фойдаланишга топширилди.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон
Республикаси Бош вазири:
- Президент кенгайтирилган йиғилишда таъкидлаганидек, сармоя жалб
этиш – ўта муҳим масала бўлиб, ортиқча бюрократиясиз жадал ҳаракатларни талаб
қилади. Давлат органлари, айниқса, ҳокимликлар томонидан лойиҳаларнинг амалга
оширилиши қатъий назоратга олиниб, кузатиб борилиши зарур. Ҳоким ҳамда вазирлар
бу масала билан кундалик тартибда шуғулланиши керак. Бугунги кундаги асосий
масала шу, инвесторлар муаммолари тезкорлик билан ҳал қилиниши даркор.
Абдумалик Сарманов таржимаси

