Қозоғистондаги Конституциявий
ислоҳотни халқаро экспертлар кенг муҳокама қиляпти. Ўзгаришлар давлат институтларини
кучайтиради, ҳокимият тизимининг барқарорлигини оширади. Жанубий-Шарқий Норвегия
Университети профессори Гленн Холленинг фикрича, вице-президент лавозими
киритилиши, бошқа ҳокимият тармоқларининг кучайтирилиши барқарорликни
кучайтиради, халқаро ишончни яхшилайди. Айни вақтда, эксперт ўзгаришларнинг
қоғодда қолмасдан, ҳаётга татбиқ этилиши зарурлигига урғу берди.
Гленн Холле,
Жанубий-Шарқий Норвегия университети профессори:
- Назаримда, янги
Конституция ҳокимиятнинг янги тузилмаларини шакллантиради, институтларни
кучайтиради, уларнинг ҳисоб беришини оширади. Мақсад: Қозоғистонни олдиндан
кўриш мумкин бўлган, барқарор ва ишончли давлат сифатида ички ва ташқи дунёда
тан олишлари. Агар барқарорлик, тинчлик бўлса, дунё Қозоғистонни, шу жумладан,
сармоя киритиш учун ишончли ҳамкор сифатида кўради.
Грузия Ташқи ишлар
вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Давид Апциаурининг фикрича, замонавий дунё
чорловларга тўла, конституциявий ислоҳот таваккалларни камайтиришнинг асосий
воситаси сифатида кўриляпти. Экспертлар таъкидлашича, янги Асосий қонун қабул
қилиниши институциявий янгиланишга, ўртача давлат ва Евроосиё майдонидаги
пешқададмларнинг бири сифатида мамлакатнинг халқаро нуфузини оширади. Бундан
ташқари, янги Конституция ички барқарорликка таъсир кўрсатади. Бу икки фактор
ўзаро боғланган.
Давид Апциаури, профессор, Грузия Ташқи ишлар вазирининг собиқ биринчи
ўринбосари:
- Конституциявий
ўзгаришлар киритиш таклифи айни вақтида берилди. Дунёда беқарорлик кучайиб
бораётган, олдинни кўриш қийинлашаётган бир вақтда ички барқарорлик ўта муҳим
аҳамият касб этади. Барқарорлик ўта муҳим. У аниқ чора-тадбирлар воситасида таъминлананиши
зарур. Бу қарор узоқ муддатли манфаатларга жавоб беради, миллий тараққиёт учун
қулай ички ва ташқи муҳит яратади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

