Қозоғистоннинг йирик корхоналаридан бири ракка қарши препаратлар чиқаради. Астанадаги IV Global Pharm халқаро форумида компания раҳбарияти маълум қилишича, янги цех очилиши режалаштирилган. Объект декабрь ойида ишга туширилади. Лойиҳа туфайли ички бозор маҳсулот билан таъминланади ва препаратлар экспорти кенгаяди. Эслатамиз, аввалроқ мамлакат президенти фармацевтика бозорининг камида эллик фоизини маҳаллий маҳсулот билан таъминлашни топширганди.
Адам Алексеюк, фармацевтика компанияси директори:
– Биз Қозоғистонни дори-дармонлар билан таъминлаш учун масъулмиз. Фаолиятимиз фақат ишлаб чиқариш, деб ҳисобламаймиз. Мана шу вазифани зиммамизга олганимиздан мамнунмиз. Юзага келаётган маҳсулот ишлаб чиқарилишидаги локаллаштириш бизга маъқул келади. Президентнинг ишлаб чиқаришнинг камида 50 фоизини ўзимизда жамлаш бўйича топшириғи ўринли. Бунга эришмасак ҳам, тўғри йўлдан бораяпмиз. 2029-2030 йилларгача мана шу кўрсаткичга етиб қоламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

