Жорий йилда Қозоғистондан Грузияга 300 тоннадан зиёд кунгабоқар ёғи экспорт қилинди ва ярим миллион доллар даромад олинди. Бундан ташқари, ўғит, дон, зираворлар савдоси кенгайди. Таъкидлаш лозимки, 2022 йил май ойида Тбилисида бўлиб ўтган ҳукуматлараро делегация йиғилишида томонлар Грузияга Қозоғистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида келишиб олган.
Гогита Тодрадзе, Грузия миллий статистика хизмати ижрочи директори:
- Статистика маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 9 ойида Қозоғистондан Грузияга етказилган маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 75 фоизга ортган ва 24 миллион доллардан зиёдни ташкил этган.
Георгий Жахуташвили, Қозоғистон Республикасининг грузиядаги фахрий консули:
- Қозоғистондаги экспорт маҳсулотларининг истиқболли йўналишларини чуқур ўрганамиз. Назаримда, Қозоғистон компаниялари Грузиядан ғарб ва шарқ бозорларига олиб чиқадиган манзил сифатида кенг фойдалангани маъқул. Грузия – Қозоғистонга логистика йўналишлари очиб берувчи ҳудуд сифатида янада кўпроқ фойда келтириши мумкин.
Шу тариқа, Қозоғистон томонидан тақдим этилаётган товарлар грузин бозорида ўз харидорига эга. Шу билан бирга, грузин мутахассислари Қозоғистон маҳсулотини хорижий бозорларга олиб чиқишда Европа билан эркин савдо шартномасига эга Грузия логистикасидан фойдаланишни таклиф қилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси