Қозоғистонда балиқ маҳсулотлари экспорти жўғрофияси ва ҳажми кенгаймоқда. Туркистон вилоятидаги бешта балиқни қайта ишлаш заводи ўз маҳсулотининг 80 фоизини хорижга юборади. Товар Польша, Германия, Венгрия, Литва, Украина, Россия, Исроил ва бошқа давлатларга сотилади. Харидорлар мамнун.
Сабит Танабаев, катта технолог:
- Букрибалиқ, лешч, чўртан ва бошқалар Туркияга экспорт қилинади. Исроилга товар контейнерлар ёрдамида денгиздан жўнатилади. Америкага эса самолётларда юборамиз.
Экспорт имконияти ошиши билан ишлаб чиқарувчилар хомашё базасини кенгайтира бошлади. Балиқчилик хўжаликлари сони ортди. Келгуси йилдан туманда 12 та ферма иш бошлайди. Натижада заводларга хомашё келади. Маҳаллий ҳавзаларга балиқ чавоқлари ташланади.
Умирбек Рустемов, Туман тадбиркорлик бўлими раҳбари:
- Асосий эътибор маҳаллий балиққа қаратиляпти. Кўлларда кўп миқдорда балиқ етиштириш мумкин. Балиқчаларни кўпайтириш ва парвариш қилиш, шунингдек озуқа учун давлат субсидияси тўланиши кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.