Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида товар айланмаси сўнгги йилда салкам 3 ярим марта ошган. Жорий йилнинг 5 ойи давомида икки давлат 161 миллион доллар ҳажмида маҳсулот алмашган. QazTrade компанияси маълум қилишича, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 48 миллион долларга кўп. Экспорт ҳам, импорт ҳам кенгайган. Умуман олганда, Қозоғистон Озарбайжонга 125 ярим миллион доллар қийматга эга маҳсулот юборди. 2021 йилда бу кўрсаткич 37 миллионни ташкил қилганди. Экспертлар таъкидлашича, аввало буғдой, нефть ва нефть маҳсулотлари, темирйўл локомотивлари, рельслар, легирланмаган пўлат прокати экспорти ўсиши бу кўрсаткичга ижобий таъсир кўрсатган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.