Хитой «Дўстиқ – Алашанькоу» халқаро ўтиш жойи орқали янги юк йўналишларини ишга туширяпти. Хитой темирйўл компанияси маълум қилишича «Хитой – Европа» йўналишида юк ташишлар ортаётгани кузатилмоқда. Осмон ости мамлакати транспорт-логистика компаниялари вакиллари таъкидлашича, 2022 йил биринчи чорагида жами 3 ярим мингдан зиёд юк поездлари, 350 мингдан зиёд контейнер жўнатилган. Таъкидлаш лозимки, халқаро йўналиш орқали асосан автомобиль бутловчи қисмлари ва электрон маҳсулотлар ташилади. Эслатамиз, ««Дўстиқ – Алашанькоу» халқаро ўтиш жойи – Европа ва Осиё мамлакатлари савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантиришдаги энг муҳим ҳалқалардан бири. Аввалроқ Хитой транзити ортиб бориши баробарида темирйўл йўлаклари ривожлантирилиши кўрсатиб ўтилганди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.