Инфляция 11-14 фоизгача пасаяди

Инфляция 11-14 фоизгача пасаяди

Қозоғистонда инфляция суръатлари пасайиб бормоқда. Тўрт  ойдан буён бу кўрсаткич камайиб боряпти, йил охирига бориб, 11-14 фоизгача тушиши мумкин. Қозоғистон Миллий банки шундай прогноз берган. У тарқатган маълумотга кўра, инфляция июнь ойида йиллик ҳисобда 14,6 фоизга тенглашди. Озиқ-овқат маҳсулотларига қўйилган жаҳон нархлари ҳамда савдо ҳамкорларидаги инфляция пасайгани шундай натижаларга олиб келди. Асосий эҳтимоллар ички бозорга боғлиқ, дея таъкидлайди аналитиклар. Шу жумладан, молиявий ёрдам ҳажми ортиши, ёнилғи-мойлаш материаллари ва уй-жой-коммунал хизматлар баҳоси ўсиши муаммо туғдириши мумкин. Миллий банк июль ойи бошларида базавий ставкани 16,75 фоиз даражасида қолдиришга қарор қилганди. Инфляция пасайиши бу кўрсаткич ҳам камайишига олиб келади.

Абдумалик Сарманов таржимаси