2023 йилда 150 та инвестициявий лойиҳа ишга туширилади

2023 йилда 150 та инвестициявий лойиҳа ишга туширилади

Уларнинг умумий қиймати 1 триллион тенгедан зиёд. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, лойиҳаларнинг кўп қисми саноат, озиқ-овқат саноати, машинасозлик ва металлургияга боғлиқ. Уларнинг ичида энг йирикларидан бири кўмир қазишда циклли-оқимли технологиядан фойдаланиш. Мақсад – 230 метр чуқурликдаги қазилма бойликларини тўла-тўкис чиқариб олиш. Шунингдек, йилига 240 минг тонна маҳсулот берувчи ферроқотишмалар заводи очилади. Бундан ташқари, саноат эҳтиёжлари учун махсус кокс ишлаб чиқарувчи корхона лойиҳаси рўёбга чиқарилмоқда. Янги ишлаб чиқариш корхонасининг йиллик қуввати 400 минг тоннага тенг. Каустик сода ва хлорид кислота заводлари очилади. Натижада, муҳим саноат реагентлари импорти кескин камаяди, ички бозор ва яқин хориж давлатларининг эҳтиёжи қопланади. Таъкидлаш лозимки, лойиҳалар сони бўйича Астана шаҳри, Ақтўбе ва Алмати вилоятлари пешқадам.

Абдумалик Сарманов таржимаси