Атирау вилоятида интеграцияланган полиэтилен ишлаб
чиқаришга мўлжаланган газ-кимё мажмуаси очилади. Абайда йилига 300 минг тонна маҳсулот
берувчи мис эритиш заводи қурилади. Pepsico компаниясининг
Алматидаги заводи Марказий Осиёдаги энг йирик озиқ-овқат ва ичимликлар
чиқарувчи корхонага айланади. Бу иншоот 2026 йилда очилади. Чимкентда эса жорий
йилнинг ўзида турк ҳамкорлар билан биргаликда йирик иссиқхона мажмуасининг
биринчи босқичи маҳсулот бера бошлайди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев
таъкидлашича, Қозоғистонда хорижлик сармоядорлар иштирокида иқтисодиётни
хилма-хиллаштиришга мўлжалланган ўнлаб, юзлаб капиталталаб лойихалар рўёбга
чиқарилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси