29 одамга тегишли 3700 саҳифали шахсий иш нусхалари келтирилди. Қозоғистонлик олимлар уларни Ҳиндистон экспедицияси давомида топган.
Жандўс Бўлдиқов, қўлёзмалар ва ноёб китоблар миллий маркази директори:
- Ҳужжатларда бу одамларнинг тўлиқ исми-шарифи, улардаги мол сони, тили, маданияти ҳақида тўла маълумот бор. Маълумки, кўчиб борганлар Ҳиндистонда яхши кутиб олинган. Уларга маънавий- молиявий ёрдам берилган.
Архивларга кўра, 1941 йилда Ҳиндистонга 3 минг 39 та қозоқ 4 мингта йилқи, 3 мингта туя ва 20 мингта қўй ҳайдаб борган. Шунингдек, ушбу мамлакат архивида аҳоли кўчиши давомида қанча одам вафот этгани, қанча мол нобуд бўлгани ҳақида ҳам маълумот бор. Улар Ҳиндистон Миллий давлат архивида сақланади.
Жади Шакенули, евроосиё ёзувчилар уюшмаси аъзоси:
- Турли касалликлар туфайли бир ярим минг одам вафот этган. 1951 йилда эса Ҳиндистонга қозоқларнинг янги тўлқини етиб борган. Уларни кейинроқ Туркия қабул қилган. Ўтган йили Туркиядаги қозоқ диаспораси 70 йиллигини нишонлади. Мазкур санага бағишлаб ҳужжатли фильм яратилди. Болалигимда бу ҳақда эшитганман. Олтойдан Онадўлигача бўлган йўлни босиб ўтишга қарор қилдим. «Қарали кўш» романини ёздим.
Олим таъкидлашича, Ҳиндистон архивларидаги тадқиқотлар келаси йили ҳам давом этади. Бугунги кунгача «Архив-2025» лойиҳасини рўёбга чиқариш давомида 10 та давлатга илмий экспедиция ташкил қилинди. Натижада 7 мингдан зиёд қимматли тарихий ҳужжат тўпланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси