Кўркам «Бурабай» курорти ҳудудида мамлакатда
тенги йўқ мультимедиа интерфаол мажмуа очилди. Маданият ва спорт вазирлиги
берган маълумотга кўра, у Қозоғистондаги энг юксак технологик музейга айланади.
Бир кунда ушбу маскан 500 мижозни қабул қилади. Ҳар бир ташриф буюрувчи энг
янги анимациявий ва аудиовизуал технологиялар ёрдамида мамлакат тарихи билан
янада чуқурроқ танишади, қозоқ маданиятига шўнғийди. Мажмуа 9 залдан иборат. «Буюк Дашт мероси» композициясида
голограмма ёрдамида «Астана балет» театри артистлари рақси намойиш этилади. Уни
«Хассак» фольклор-этнографик ансамбли куйлари жўрлигида томоша қилинади. «Қозоғистонга саёҳат» бўлимида республикамизнинг энг
кўркам туристик ҳудудларини кўздан кечириш мумкин. «Куб 360» залида эса унга
ўрнатилган тенги йўқ тасвирий технология воситаси ёрдамида томошабинлар
ўзларини фильмнинг бир қисми сифатида ҳис этади.
Бу залда яратилган махсус эффектлар ҳамда периферик
нигоҳдан фойдаланиш сабабли, томошабинлар ўтакетган ғаройиб ҳиссиётларни
юрагидан ўтказади. Бешта проектор ва иккита ён экран 270 даражани қамраб олган панорамали
кўринишлар яратади, томошабин картинанинг барча қисмларини кўра олади.
Марат Ахметжанов, Ақмўла вилояти ҳокими:
- Кўкшетау замини ўзининг ғаройиб, бошқалардан фарқ
қилувчи ва виқорли табиати билангина эмас, ўта бой қадимий тарихи, турли-туман
урф-одатлари ва анъаналари, буюк ботирлари ва ижодкорлари билан донг таратган. Биз бу ўлкага қадам босган туристларни энг
аввало маданиятимиз ва анъаналаримиз билан таништирамиз.
Энг муҳими, биз меҳмонларга, туристларга маданиятимизни,
анъаналаримизни сингдиришга интиламиз. Унинг аҳамиятини юксак тутамиз.
Абдумалик Сарманов
таржимаси