Имтиёзли автокредитлар бериш давом этади

Имтиёзли автокредитлар бериш давом этади

2023 йил январь ойидан Қозоғистонда имтиёзли автокредит бериш давом этади. Қозоғистон Тараққиёт банки берган маълумотга кўра, бу муддатга бориб, икки дастурга кўра револьвер механизми ёрдамида тўпланган маблағ ҳажми 13 миллиард тенгега етади. Жами 1300 автокредит берилиши кўзда тутилган. Сўнгра револьвер механизми бўйича маблағ ажратиш ой сайин давом эттирилади. Таъкидлаш лозимки, янги йилдан барча дастурлар бўйича ягона қоидалар жорий этилади. Ягона оператор қилиб, Қозоғистон Тараққиёт банки тайинланади. Ҳозирча бу иш билан Саноатни ривожлантириш жамғармаси шуғулланади. Эслатамиз, дастур шартларига кўра, устама ставкаси 4 фоиз, кредит миқдори кўпи билан 10 миллион тенге, муддати етти йилгача, дастлабки бадал талаб қилинмайди, автомобиль нархи 15 миллион тенгедан ошмаслиги зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси