Аҳоли даромадларини ошириш бўйичач дастур ишлаб чиқилди

Аҳоли даромадларини ошириш бўйичач дастур ишлаб чиқилди

Республикамизда қозоғистонликлар даромадини ошириш бўйича дастур ишлаб чиқилди. Ҳужжат келаси ҳафта сўнгида қабул қилиниши режалаштирилган. Мамлакат Бош вазирининг ўринбосари Ерали Туғжанов маълум қилишича, лойиҳа бир неча бўлимдан иборат. Асосий урғу, жумладан, бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари ўртасидаги даромадлар фарқини мувофиқлаштиришга қаратилади, бу квази-давлат секторига ҳам тааллуқли.

Ерали Туғжанов, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари:

- Бу биринчи ўринда меҳнат даромадларига тегишли. Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти даромадларига ҳам тааллуқли. Албатта, даромадни ошириш масаласи юқори самарали меҳнат билан боғлиқ. Бу йўналишда бутун бошли бўлим ишлайди. Ва, албатта, малака билан боғлиқ масала бор. Шу боис, келгусида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга ҳам таъсир қилиши муқаррар. Бу йўналишда бир нечта масала мавжуд, улар ҳозирда кўриб чиқилмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси