Алматида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари махсус вакилларининг Афғонистондаги вазият бўйича учрашуви ўтказилди. Тадбир иштирокчилари тинч, барқарор ва фаровон мамлакат қурилишидан манфаатдорлигини тасдиқлади. Қозоғистон Президентининг халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили Ержан Қазихан ўз нутқида барқарор ва хавфсиз тараққиёт йўлини мустаҳкамлаш учун Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик қилишни таклиф этди. Учрашув иштирокчилари Афғонистонга ёрдам беришга қаратилган БМТ нинг янгиланган мандати янгиланганини қутлади.
Томас Николсон, Афғонистон Бўйича Европа иттифоқининг махсус вакили:
- Қозоғистон Марказий Осиёда алоҳида ўрин тутади. Қозоғистон ва Афғонистон ўртасида муносабатлар жуда яхши. Шу жумладан, гуманитар ва савдо алоқалари. Қозоғистон Афғонистонга мунтазам гуманитар ёрдам кўрсатяпти. Учрашувда Марказий Осиёнинг 5 мамлакати иштирок этяпти. Бугун биз Афғонистонга қандй ёрдам бера олишимиз ҳақида мулоқот қилдик.
Алимхан Есенгельдиев, Қозоғистон Республикасининг Афғонистондаги фавқулодда ва ваколатли элчиси:
- Мулоқот масаласи кўрилди. Яъни, мулоқот давом этяпти. Муаммоларни ҳал этиш йўллари ўрганиляпти. Биринчи навбатда, албатта, ижтимоий-иқтисодий, хавфсизлик масалалари кўрилди. Ким билан қандай мулоқот қилиш ҳақида. Чунки, буни дипломат сифатида таъкидлайман, Афғонистондагиларга, мамлакат ичига босим қанча кўп бўлса, муаммо ҳам кўпайиб бораверади. Турли кучлар бор. мўътадиллар, радикал кайфиятдагилар, консервативлар ва, афсуски, экстремист ташкилотлар ҳам.
Абдумалик Сарманов таржимаси.