Имтиёзли микрокредитлар учун 5 мингдан зиёд ариза тушди

Имтиёзли микрокредитлар учун 5 мингдан зиёд ариза тушди

Жорий йилда қозоғистонлик ёшларга 5 минг 800 дан кўпроқ имтиёзли микрокредит берилиши кутиляпти. Таъкидлаш лозимки, Аграр кредит корпорациясига беш минг бир юзга яқин ариза тушган. Ҳозирча 3 минг 200 лойиҳа маъқулланди. 2 минг 300 тасини рўёбга чиқариш учун кредит ажратилди. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги берган маълумотга кўра, 21-35 ёш орасида бўлганларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини рўёбга чиқариш учун бериладиган маблағ учун қўйиладиган устама йилига 2,5 фоизни ташкил қилади. Қарз кўпи билан 5 йилга берилади. Фақат чорвачилик соҳасида 7 йилга кредитолиш мумкин. Вазирликда маълум қилишларича, жорий йилда Туркистон, Жамбил, Алмати, Ғарбий Қозоғистон, Қизил Ўрда, Жетису вилоятларидан талабгорлар кўп бўлган. Кредитлар асосан чорвачилик, хизматлар кўрсатиш, савдо, чорвачилик ва енгил саноатга берилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси